Нукус туманини ҳар томонлама ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди

180

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Нукус туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, берилган топшириқлар ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Унда республика идора-ташкилотлари, тегишли вазирлик раҳбарлари, туман мутасаддилари ва маҳалла фаоллари иштирок этди.

Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда аҳолининг фаровон турмуш кечиришини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринлари яратиш, маҳаллалардаги аҳолининг кайфиятига бевосита таъсир этаётган муаммоларга ечим топиш, белгиланган вазифаларнинг, давлат дастурлари доирасидаги ишларнинг ижроси масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, фуқароларнинг қўшимча даромад олишига яқиндан ёрдам бериш, томорқа маданиятини ошириш, ёшларнинг экин майдонларида даромад олишини таъминлаш каби муҳим масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилиш давомида ўз вазифасини бажаришда хато-камчиликларга йўл қўяётган масъуллар огоҳлантирилиб, айримларига интизомий жазо чораларини қўллаш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев иштирок этди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги