Қирғизистон ТИВ АҚШдан янги виза чеклови бўйича тушунтириш талаб қилди

127

АҚШ томонидан бир томонлама ва олдиндан огоҳлантирмасдан кўрилаётган чоратадбирлар хавотир уйғотади ва дипломатик мулоқот доирасида тушунтиришни тақозо қилади”, — деди Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги янги чекловга изоҳ бераркан. Шу муносабат билан тез орада мамлакат ташқи сиёсат идораси раҳбари Имангазиев ва АҚШнинг Бишкекдаги элчиси Вигери ўртасида учрашув ташкил этишга қарор қилинди. Мулоқот давомида чеклов жорий этиш сабаби, вазиятни юмшатиш йўли, шунингдек келгусида юз бериши мумкин бўлган шундай ҳолатларнинг олдини олиш чора-тадбирлари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

9 июль куни Бишкекдаги Америка элчихонаси Давлат департаменти Қирғизистон фуқаролари учун иммиграцион бўлмаган визанинг амал қилиш муддатини қисқартиргани ҳақидаги маълумотни эълон қилди. Шу билан бирга дипломатик миссия Трампнинг “миллий ва жамоат хавфсизлигига нисбатан хорижий террор ва бошқа таҳдидлардан АҚШни ҳимоя қилиш” ҳақидаги ижро қарорига ҳам ишора қилган.

С.Раҳимов, ЎзА