Қорақалпоғистонда ғалла режаси бажарилди

291

Деҳқон ва фермерлар белгиланган 119 628 тонна ўрнига – 119 639 тонна ғалла топширишга эришди.

Албатта, бундай ютуқлар Президентимиз раҳбарлигида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган давлат сиёсатининг амалий натижасидир.

Заҳматкаш ер эгалари, агрономлар ва барча соҳа ходимлари ўз вазифасига сидқидилдан ёндашиб, юксак масъулият намунасини кўрсатдилар.

Айни пайтда ҳосилни қабул қилиш, саралаш ва сақлаш ишлари белгиланган тартибда давом этмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.