Бугундан пенсия ва нафақалар миқдори 10 фоизга оширилди

223

Бугундан Ўзбекистонда пенсия ва нафақалар миқдори 10 фоизга оширилди (Батафсил — инфографикада).

Пенсия ва нафақаларнинг амалдаги миқдори:

– ёшга доир энг кам пенсия миқдори — ойига 918 000 сўм;

– ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори — ойига 1 012 000 сўм;

– кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

  • 3 ёшгача бўлган бир фарзанд учун — 360 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган бир нафар фарзанд учун — 275 000 сўм;
  • оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча — 165 000 сўм;
  • оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча — 110 000 сўм;

– кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори — 420 000 сўм этиб белгиланди.