Эрон Исроил ҳужумидан кейин АҚШга ишонмайди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчий айтишича, АҚШ Эрон билан ядровий келишув бўйича музокарадан Исроил зарбаси учун ниқоб сифатида фойдаланган ва бу мулоқот жараёнига ишончни йўққа чиқарган, деб ёзди “NBC” телеканали вазирдан интервью олгандан кейин.
— У Вашингтон аслида дипломатияга қизиқмагани, бу жараёндан Исроил Эронга ҳаво ҳужуми уюштириши учун ниқоб сифатида фойдаланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди, — дейилган ахборотда.
Эрон ташқи дипломатияси раҳбари сўзларига кўра,Президент Дональд Трамп маъмурияти “музокара йўли билан келишувга эришиш ниятида қатъийлигини намойиш қилиши” керак. Хуллас, Арағчий энди Эрон дипломатик музокарада АҚШга ишона оладими ёки йўқми, ишончи комил эмас.
— Улар қилган иш, аслида, дипломатияга хиёнат эди, — дея қўшимча қилган мулозим.