“Мўғулистон – Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи аъзолари онлайн мулоқот қилди
242

Сенатда “Мўғулистон – Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Сухбаатар Эрдэнэбат бошчилигидаги делегация билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги дўстона муносабатлар мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди. Бу мустаҳкам тарихий асосларга эга эканлиги ҳамда ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойиллари асосида ривожланаётгани қайд этилди.

Ўзбекистон ва Мўғулистон парламентлараро дўстлик гуруҳлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда олий даражада эришилган келишувлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан биргаликдаги парламент назоратини йўлга қўйиш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
2025 – 2026 йилларга мўлжалланаётган парламентлараро ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди ҳамда ушбу йўналишда аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Н.Абдураимова, ЎзА