Ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда

219

Элликқалъа тумани прокурори Ш.Матякубов тумандаги фаол ёш тадбиркорларнинг иш жойларига ташриф буюриб, уларнинг тадбиркорлик фаолияти ва иш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлимининг маълумотига кўра, ташриф доирасида ёшлар томонидан амалга оширилаётган турли лойиҳалар, улар дуч келаётган муаммолар ва келгусидаги режалар ҳақида фикр алмашилди. Ёш тадбиркорлар ўз таклиф ва ташаббусларини билдириб, тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш борасидаги мулоҳазаларини баён этдилар.


Учрашувда тижорат банклари вакиллари ҳам иштирок этиб, ёшларга мавжуд кредит линиялари, имтиёзли молиявий дастурлар ҳамда банк хизматлари ҳақида батафсил маълумот бердилар. Шу орқали ёш тадбиркорлар ўз фаолиятларини кенгайтириш учун зарур молиявий имкониятлар ҳақида хабардор бўлишди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад — ёшларнинг тадбиркорликка бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш, шунингдек, ҳуқуқий ва молиявий ёрдам тизимини янада мустаҳкамлашдан иборат.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги