«Замонамиз қаҳрамонлари» — ёшларни ватанпарварликка ундаётган тадбир

63

Диний-маърифий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурининг 13-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейида «Замонамиз қаҳрамонлари» номли кўргазмали тадбир бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир турли миллат вакиллари, фуқаролик жамияти институтлари, нуфузли марказлар, олий таълим муассасалари талабалари, мактаб ўқувчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакилларини ўзида жамлади. Жами 100 дан ортиқ ёшлар иштирок этган ушбу тадбир, ёш авлод онгида миллий ғоя, ватанпарварлик ва фидойилик туйғуларини шакллантиришга хизмат қилди.


Тадбир давомида Ўзбекистон давлат санъат институти Нукус филиали директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Қ.Юсупов ҳамда қатор соҳа мутахассислари сўзга чиқиб, бугунги кун қаҳрамонлари — Ватан равнақи, халқ осойишталиги ва тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшаётган инсонлар ҳақида фикр юритишди. Улар ёшлар онгида буюк аждодларимиз меросини ардоқлаш, миллий қадриятларга садоқат ва жамиятдаги ижобий ўзгаришларга фаол ҳисса қўшиш муҳимлигини таъкидлашди.


Тадбир якунида иштирокчилар ўртасида фикр алмашиш, савол-жавоблар ва ижодий чиқишлар ташкил этилди. Шунингдек, ёшлар ўртасида миллий ва умуминсоний қадриятларни тарғиб этувчи қўшиқлар янгради, театрийлаштирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Ушбу тадбир ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни экстремизм ва терроризм ғояларидан асраш, жамиятда барқарор диний-маърифий муҳитни шакллантиришда муҳим амалий қадам бўлди.

Азизбек Дабылов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси