Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил қилинади
232

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
Миллий брендларни кўпайтириш, мавжудларини халқаро даражага олиб чиқиш бўйича ҳам янги тизим жорий қилиниши белгиланди.
Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил қилинади. Ушбу компания:
– хориждан бренд-менежер, дизайнер, маркетолог, пиар-менежерларни олиб келади;
– халқаро сертификати бор, сифати юқори ва ташқи бозорда рақобатбардош бўлган камида 50 та миллий маҳсулотни танлаб олади;
– уларга сифат белгисини бериб, брендини дунёга танитиш учун катта тарғибот кампаниясини бошлайди.
ЎзА