МИБ: иш ҳақлари тўлаб берилди

351

Фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманлараро судининг ижро ҳужжатлари асосида қарздор “Ишончли харид савдо” масъулияти чекланган жамиятидан 4 нафар ишчи- ходимнинг фойдасига жами 31,1 миллион сўм ойлик иш ҳақларини ундириш белгиланган.

Жавобгар “Ишончли харид савдо” масъулияти чекланган жамияти томонидан ушбу суд қарори ижроси таъминланмаган ва ишчиларнинг иш ҳақлари берилмаган.

Ишчилар суд қарорига асосан чиқарилган ижро варақаларнинг ижросини таъминлаб беришни сўраб,  Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлимига мурожаат қилди. Бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга тегишли “SWEL 210” русумли махсус техника тегишли тартибда хатловга олинди. Натижада қарздор 4 нафар ишчининг иш ҳақларини тўлаб берди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири