Литва мудофаа харажатлари учун ялпи ички маҳсулотнинг олти фоизини ажратади

259

Литва ҳукумати келаси йилдан бошлаб мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 5-6 фоизини мудофаа харажатларига сарфлашни режалаштирмоқда, деди ўлка мудофаа вазири Довиле Шакален.

Унинг сўзларига кўра, Литва барча НАТО давлатларини АҚШ президенти Дональд Трампнинг чақириқларига қулоқ тутиш ва мудофаа харажатлари учун ЯИМнинг 5 фоизигача ошириш тарафдори.

Шакален шунингдек, Литва ҳарбий саноатининг 20 фоизини АҚШдан, 80 фоизини эса Германия, Франция, Норвегия, Польша, Швеция, Финляндия ва бошқа Европа давлатларидан сотиб олишини таъкидлади.

Январь ойида Литва президенти Гитанас Науседа Вильнюс мудофаа харажатларини фақат 2026-2030-йилларда 5-6 фоизгача ошириш ниятида эканини таъкидлаганди.

С.Раҳимов, ЎзА