Пара дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатида 5 та медални қўлга киритди
236

Қозоғистонда пара дзюдо бўйича ўтаётган жаҳон чемпионатида дунёнинг 38 мамлакатидан келган 300 нафар полвон ўзаро рақобатлашмоқда.
Мусобақанинг навбатдаги кунида Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар вакили татамига кўтарилди. Қувонарлиси, ушбу полвонлар орасида вазни -60 кг. бўлган Улжон Амриева J1 тоифасидаги баҳсларнинг барчасида ғалаба қозонди ва олтин медални қўлга киритди. Шунингдек , -64 кг. вазндаги дзюдочилар орасида Кемран Нуриллаев (J2) ҳам делегациямиз ҳисобига олтин медал келтирди.


Жаҳон чемпионатида финалга қадар муваффақиятли иштирок этган Шерзод Намозов (-64 кг. J2) ва Давурхон Кароматов (-95 кг. J2) кумуш медал билан тақдирланган бўлса, Моҳинур Фармонова (+70 кг. J2) бронза медалига эга чиқди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА