Тошкентда Марказий Осиё Вики-конференцияси ўтказилди
349

Тадбирда дунёнинг 20 мамлакатидан 90 дан ортиқ киши иштирок этди. Асосий иштирокчилар Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари бўлди.
Икки кунлик конференция давомида минтақа тилларидаги Википедияни ривожлантириш, рақамли саводхонликни ошириш ва эркин билимлар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Якунда шундай анжуманларни ҳар йили ўтказиш, шунингдек, тажриба ва ғоялар алмашиш учун Марказий Осиё ҳамжамиятларининг ҳар ойда бир марта онлайн учрашувларини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинди.
ЎзА