Ўзбекистон ва Баҳрайн: икки томонлама шартномалар ижроси устидан парламент назорати кучайтирилади
90

Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси доирасида Олий Мажлис Сенатига Баҳрайн парламенти Вакиллар кенгаши Бош котиби Карим Муҳаммад ал-Аббосий бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Сенат девони раҳбари Қудрат Нуруллаев билан учрашувда парламентлараро алоқаларни кенгайтириш имкониятлари, жумладан, дўстлик гуруҳларини ташкил этиш, парламент қўмиталари ва девонлари даражасида мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш, шунингдек, икки томонлама шартномалар ижроси устидан парламент назоратини кучайтириш нияти билдирилди.

Учрашув якунида томонларнинг икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қаратилган парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканлиги билдирилди.
Н.Абдураимова, ЎзА