Садир Жапаров саммитдан сўнг Қирғизистонга жўнаб кетди
529

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммитида иштирок этди.
Президент саммитдан сўнг Ўзбекистонга ташрифини якунлаб, юртига жўнаб кетди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Икром АВВАЛБОЕВ, Отабек МИРСОАТОВ (сурат), ЎзА мухбирлари