Бугун масжидларда Қуръони карим хатмоналари бўлиб ўтади
292

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг хабарига кўра, бугун, 26-март куни Қадр кечаси муносабати билан юртимиздаги 1700 дан ортиқ масжидда Қуръони карим хатмоналари якунланади.
Сўнгги 27 кун давомида ушбу масжидларда хушовоз қорилар томонидан Қуръони карим тиловат қилиниб, хатми шарифлар адо этилган.