Инвесторлар тадбиркорлар билан учрашув ўтказди

370

Амударёлик тадбиркорлар Хитой давлатидан келган ишбилармон доира вакиллари билан учрашди.

Унда туман ҳокими С.Хўжаметов, ҳоким ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлар иштирок этди.

Учрашувда туман ҳокими С.Хўжаметов сўзга чиқиб, учрашувнинг асосий мақсади ва хитойлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилиш туманнинг иқтисодий ўсишидаги аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

– Хитойликлар томонидан мамлакатимизда энергетика соҳасида муқобил манбаларга инвестициялар киритилмоқда. Ўзбекистон қайта тикланувчи энергетикани жадал ривожлантирмоқда. Хитой қуёш ва шамол электр ускуналарини ишлаб чиқаришда жаҳон етакчиси ҳисобланади. Ўзбекистонда 9 миллиард долларлик 20 дан ортиқ энергетика лойиҳалари Хитой компаниялари иштирокида амалга оширилмоқда ва уларда асосан маҳаллий мутахассислар ишламоқда, – дейди туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Чарос Арслонова. – Учрашувда Хитой делегацияси аъзолари туманимиз тадбиркорлари билан янги алоқалар ва ҳамкорлик ўрнатиш, янги қўшма лойиҳалар ва савдо шартномаларини амалга ошириш мақсадида туманимизга ташриф буюргани ҳақида сўз борди. Унда ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди, – дейди у.


Ўтказилган учрашув туман тадбиркорлари учун катта имкониятлар яратиши шубҳасиз.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги