Талабаларнинг келажагига мустаҳкам пойдевор яратилмоқда

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 14-февралдаги ПҚ-61-сонли «Олий таълим муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида университетда «Келажакка қадам» маркази ўз фаолиятини бошлади.
-Ушбу марказининг очилиши, университет талабалари ва битирувчиларининг иш билан таъминланиши учун янги имкониятлар яратиш, уларнинг касбий кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган. Марказ фаолияти орқали талабалар ва битирувчилар турли соҳаларда амалий тажриба орттириш, иш берувчилар билан бевосита алоқалар ўрнатиш имкониятига эга бўлади,-дейди университет проректори Олимжон Дуйсенбаев.-Бундан ташқари, ўз бизнес ғояларини амалга ошириш ниятида бўлган университетнинг битирувчи босқич талабалари учун бизнес ғояни тайёр лойиҳага олиб бориш жарайонида тўлиқ ёрдам бериш, жумладан, қулай шартларда молиялаштириш, университетнинг битирувчи ва қуйи босқич талабалари ўртасида соҳалар бўйича очиқ танловлар ўтказиш ва ғолибларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш ҳисобланади.

Албатта, ўз навбатида, ушбу ташаббус нафақат ёшларнинг ишга жойлашишини осонлаштиради, балки, иқтисодий ўсиш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашга ҳам катта ҳисса қўшади,-деб уйлаймиз.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси