“Ижтимоий иш ойлиги” бошланди

258

Ижтимоий иш – меҳр, инсонпарварлик ва жамият фаровонлиги йўлида фидойилик демакдир. Жорий йилги ойлик “Барқарор фаровонлик учун авлодлараро ҳамжиҳатлик” шиори остида ўтказилади.

Ҳар йили март ойининг учинчи сешанбасида Халқаро ижтимоий ходимлар куни нишонланади. Бу кун ижтимоий адолат ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий хизматларнинг жамият учун аҳамиятини ёдга олиш мақсадида ташкил этилган.

Ижтимоий ходим ким?

Улар жамиятнинг кўринмас қаҳрамонлари бўлиб, инсонлар ҳаётини яхшилашга ҳисса қўшади.

Бугунги кунда маҳалладаги ижтимоий ходимлар томонидан 1,3 миллион муҳтож инсон аниқланиб, 680 минг нафарига ёрдам кўрсатилди.

151,8 мингта оила бирламчи, 21,4 мингтаси комплекс баҳолашдан ўтказилди. 328,1 мингта ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатилди.

Бу каби чора-тадбирлар давом эттирилади.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА