Тожикистон ва Қирғизистон чегара бўйича шартнома имзолади

232

Тожикистон ва Қирғизистон президентлари Имомали Раҳмон ва Садир Жапаров икки давлат ўртасидаги чегара тўғрисидаги шартномани имзолади.

Чегарадаги «Қизил-Бел-Автодорожний» ва «Қайрағоч-Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктлари очилди.

Шу билан бирга, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида ҳаво қатнови тикланадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, икки давлат ўртасидаги чегара 2021 йилда ёпилган эди.