“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларини ўтказиш йўлга қўйилади
154

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
Йилда икки марта ҳудудларда олимпия спорт турлари бўйича “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларини ўтказиш йўлга қўйилади. Туман ва вилоят совриндорларини ҳокимлар рағбатлантириб боради.
Вилоят босқичи ғолиблари ҳар йили 10-20 декабрь кунлари Олимпия шаҳарчасида ўтказиладиган Президент олимпиадасида иштирок этади.
Мусобақа ғолиблари уй, автомобиль каби қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Биринчи ва иккинчи ўринни олган спортчилар Республика олимпия ва паралимпия марказига қабул қилинади.
Бунда 1-2 курс ўқувчиларига стипендия тўлаш йўлга қўйилади.
ЎзА