56 та спорт мактаби олимпия спорт турларига мослаштирилди
168

Ҳудудларнинг ўзига хослиги, ёшларнинг қизиқиши ва иқтидоридан келиб чиқиб, 56 та спорт мактаби олимпия спорт турларига мослаштирилди. Ушбу мактаблар миллий терма жамоаларга асосий захира бўлади.
Бу ҳақда Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Шу боис, ҳудудлардан танлаб олинган энг сара ёшлар бу мактабларда индивидуал режа асосида мақсадли тайёрланади.
Вилоят ҳокимлари олдига ушбу 56 та спорт мактабини ётоқхона ва зарур спорт жиҳозлари билан тўлиқ таъминлаш вазифаси қўйилди.
Спорт вазирлигига бу мактаблар учун илғор хорижий тажриба ва чуқур илмга асосланган методика яратиш топширилди.
ЎзА