Давлат органларининг расмий веб-сайтлари фаолиятини “Ягона дарча” тамойили асосида амалга оширишга оид низом тасдиқланди

144

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ: 

Давлат органларининг расмий веб-сайтлари фаолиятини “Ягона дарча” тамойили асосида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати порталида йўлга қўйиш, юритиш, улардаги ахборот долзарблиги ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда Ҳукумат порталида жойлаштириладиган ахборотни давлат органлари томонидан тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом;

Ягона платформага давлат органларининг расмий веб-сайтларини ўтказиш режаси тасдиқланди.

Қарорга кўра, “UZJNFOCOM” давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор” масъулияти чекланган жамияти Ягона платформа оператори ҳисобланади.

2025 йил 1 мартдан бошлаб давлат органларининг расмий веб-сайтлари фақатгина Ягона платформада юритилади. Янги ташкил этилган давлат органлари ўзларининг расмий веб-сайтлари фаолиятини ташкил этилган санадан бошлаб бир ой муддатда Ягона платформада йўлга қўяди.

Давлат органлари раҳбарлари давлат органларининг расмий веб-сайтлари Ягона платформада юритилиши учун шахсан масъул ҳисобланади.

Қарорда давлат органлари белгиланган муддатларда ўз расмий веб-сайтларининг Ягона платформага ўтказилишини таъминлайди,

расмий веб-сайт Ягона платформага ўтказилганидан сўнг бир ҳафта муддатда эски расмий веб-сайтлар домен манзилларини ҳамда веб-сайт ва ундаги маълумотларни сақлаб қолган ҳолда, Ягона платформадаги расмий веб-сайтлар манзилига йўналтиради ёки уларнинг фаолиятини тўхтатади.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги боскичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарорига асосан 2023 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари ва порталларини “Ягона дарча” тамойили асосида ўз ичига олувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати портали ягона платформаси ишга туширилган эди.

ЎзА