Британия инвестиция учун АҚШдан кейин иккинчи давлат

185

Яқинда “PwC” консалтинг компанияси томонидан дунёдаги энг йирик корхоналар етакчилари ўртасида ўтказиладиган йиллик сўров натижаси эълон қилинди.

Давосда бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форуми бошланиши арафасида 109 мамлакатдан келган 5000 га яқин бизнес жамоаси раҳбарлари Буюк Британияни Хитой, Германия ва Ҳиндистондан юқорига, иккинчи ўринга қўйган.

Қироллик 28 йил ичида энг юқори кўрсаткич қайд этиб, сўнгги ойлардаги иқтисод билан боғлиқ баъзи хавотирлар асоссизлигини кўрсатди.

Ўтган ҳафта Халқаро валюта жамғармаси инвестиция харажати ўсиши, уй хўжаликлари молияси яхшиланиши ва Англия банки пасайтириши кутилаётган қатор фоиз ставкалари туфайли Буюк Британиянинг жорий йилдаги иқтисодий ўсиш башорати аввалги 1,5 фоиздан 1,6 фоизга кўтарилади, деган хулосага келди.