“Дэвис кубоги“да терма жамоамиз шарафини кимлар ҳимоя қилади?
160

Теннис бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси “Дэвис кубоги“ мусобақасининг I Жаҳон гуруҳи учун плей-офф босқичи доирасида Босния ва Герцеговина термасига қарши ўйин ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур баҳс олдидан терма жамоамиз таркиби эълон қилинди. Унга кўра, таркибдан мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Ҳумоюн Султонов, Сергей Фомин, Максим Шин ва Раҳимбек Иброҳимов жой олди.

Ўзбекистон – Босния ва Герцеговина терма жамоалари учрашуви 31 январь-1 февраль кунлари пойтахтимиздаги Республика Олимпия захиралари теннис мактаби ёпиқ кортида бўлиб ўтади. Ушбу ўйинда терма жамоамиз ғалаба қозона олса, I Жаҳон гуруҳига чиқади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА