Ўзбекистон миллий терма жамоасининг иқтидорли футболчиларидан бири Абдуқодир Ҳусанов АПЛда ўйнайдиган илк ўзбек футболчисига айланади.
Гап шундаки, таниқли футбол инсайдери Фабрицио Романо ўзбек футболи учун тарихий трансферни тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра,
Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га ўтиши аниқ бўлди.
Трансфер нархи 40 миллион евро ҳамда бонусларни ташкил қилади. «Ланс» «МС» берган таклифни қабул қилди ва тиббий кўрик учун рухсат берди. Тиббий кўрик бир неча кун ичида ўтказилади. Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан 2029 йилга қадар шартнома имзолайди.
Маълумот ўрнида: Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери ўзбек футболида мутлақ рекорд бўлади. Манчестерликлар истеъдод соҳиби учун 50 миллион евро ажратади.
Бунгача энг йирик трансфер Элдор Шомуродов билан боғлиқ бўлган эди. У 2021 йилнинг ёзида “Женоа” дан “Рома”га 19,6 миллион евро эвазига ўтган.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА