Нукус шаҳридаги Дарбент маҳалласида аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган 2024 йил давомида маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан 62 нафар фуқарога ўзини ўзи банд қилиш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш учун 735 миллион сўмлик имтиёзли кредит ажратилди. Натижада жами 313 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Маҳалла ҳудудида ўтган йили тадбиркор Асилбек Жумамуродов томонидан янгидан ташкил қилинган нон ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехида 4 нафар хотин-қизнинг иш билан бандлиги таъминланган. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати юқори, бозори эса чаққон. Ушбу маҳсулотлар ҳар куни буюртма асосида ҳудуддаги савдо дўконларига  етказиб берилмоқда.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат,видео),ЎзА