АҚШнинг сайланган Президенти Дональд Трамп жамоаси Европа расмийларига янги маъмурият НАТО аъзоларидан мудофаа харажатини ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизигача оширишни талаб қилишини маълум қилди, деб хабар тарқатди «Financial Times» газетаси.
Трамп мудофаа харажатини 3,5 фоиз оширишга рози. Ушбу масалани ўзаро савдода қулай шартлар таклифи билан боғлаш режалаштирилган.
НАТО давлатлари 2023 йил Вильнюсда бўлиб ўтган саммитда ЯИМнинг камида 2 фоизини мудофаага сарфлаш бўйича келишувга эришган. Айни дам 32 аъзо давлатдан 23 тасида ьу миқдор 2 фоиз.
АҚШ етакчиси Европани иттифоқчилар мудофаа қобилиятига кам ҳисса қўшаётгани учун бир неча бор танқид қилган. Агар европалик ҳамкорлар ўз хавфсизлиги учун салмоқлироқ молиявий жавобгарликни зиммасига олмаса, Қўшма Штатлар ташкилот таркибидан чиқиши билан таҳдид қилган.
С.Раҳимов, ЎзА