Жорий йил дунё мамлакатлари иқтисодий тараққиётида кескин фарқ кузатилди. Глобал иқтисодиёт 3,2 фоиз ўсди, Бунда инфляциянинг нисбатан пасайиши, истеъмолчиларнинг фаол харажати муҳим омил бўлди.
“The Economist” ёзишича, бу йил энг яхши иқтисодий кўрсаткичга эришган давлат – Испания. Қироллик саноати барқарор ўсяпти,
Кейинги ўринларни Ирландия, Дания, Греция ва Италия эгаллади. Бу мамлакатлар яқин ўтмишдаги қийинчиликларни енгиб ўтиб, энди барқарор ривожланиш намойиш қилмоқда. Масалан, юнонлар юртида ишсизлик даражаси 10 йилликдаги энг паст даражага тушди.
Афсуски, Германия ва Буюк Британия каби йирик иқтисодиётли ўлкалар энергиянинг нархи кўтарилиши ва саноат секин ўсишидан азият чекди. Латвия ва Эстониянинг иқтисодий кўрсаткичлари ҳам қониқарсиз нисбат берди.
АҚШ фонд бозори, инфляцияни чегириб ташлаганда, 24 фоизлик даромад келтиргани эътиборга лойиқ. Финландия учун эса, аксинча, фонд бозори омадсиз келди.
Инфляция даражаси бўйича Франция ва Швейцариянинг муваффақиятини эътироф этиш жоиз. Бу мамлакатларда йил давомида нарх-наво ўсиши 2 фоиздан ошгани йўқ.
Фискал интизом бўйича Дания ва Ирландия бюджет профицитига эришди, Британия ва Япония ҳукумат харажати ортиши туфайли кўпроқ қарз олишга мажбур бўлди.
М. Пирматова, ЎзА