Сўнги йилларда Ўзбекистон кўплаб соҳалар қатори туризм йўналишида ҳам жаҳонда ўзининг ўрни ва нуфузини мустаҳкамлаб бормоқда. Юртимизнинг бой тарихий мероси, бетакрор маданий бойликлари ва дунёга машҳур шаҳарлари кўплаб хорижий сайёҳлар учун жозибадор манзилга айланди.
2024 йилнинг январь – ноябрь ойларида 7,3 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадларда юртимизга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,15 миллион нафарга ёки 18,8% га ошган, дейилади Туризм қўмитаси маълумотида.
Сайёҳлар оқимининг асосий қисмини Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ташкил этди. Ушбу давлатларнинг ҳар биридан 2,1 миллион киши мамлакатимизга туристик мақсадда келган. Кейинги ўринларда Қозоғистон ва Россия – мос равишда 1,4 миллион ва 741,2 минг киши билан қайд этилди.
Бундан ташқари, топ-10 таликка Туркманистон (171,2 минг), Туркия (108 минг), Хитой (66,6 минг), Ҳиндистон (63,4 минг), Жанубий Корея (39,1 минг), Афғонистон (38 минг) ва бошқа давлатлар (428,8 минг) киради.
М.Ҳожиакбарова, ЎзА