Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси (ФИФА) миллий терма жамоаларнинг 2024 йилги сўнгги янгиланган рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўтган ойдаги 58-ўринда қайд этилди. Осиё қитъасида энг яхши кўрсаткич Япония терма жамоасига тегишли. Кунчиқар юрт вакиллари 15-поғонани банд этган бўлса, кейинги қаторлардан Эрон (18), Корея Республикаси (23), Австралия (26), Қатар (48) ва Ироқ (56) жамоалари жой эгаллади. Осиё миллий терма жамоалари орасида Ўзбекистон 7-ўринни банд этди.

ФИФАнинг топ-10 рейтингида амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳамон етакчи. Франция ва Испания терма жамоалари кучли учликка якун ясаган.

Т.Рўзиев, ЎзА