Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясига талабгорлар учун тест синови ташкил этилди. Тест синовида олий таълим муассасаларининг докторантура босқичларида таҳсил олаётган 68 нафар талабгорнинг 64 нафари иштирок этди.
Унда талабгорларнинг чет тиллари, ахборот технологиялари ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича билими синовдан ўтказилди. Тест натижалари ҳисобланиши билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этилади.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган давлат олий таълим муассасалари (бакалавриат ва магистратура бўйича алоҳида) талабаларига Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига биноан тайинланади. Президент стипендиясини ҳар бир ОТМ бакалавриат талабаларининг 1 нафар битирувчи курс талабаси олиши мумкин.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА