Прокуратура органлари томонидан давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 14 июндаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилинишини фош этиш, тўлов интизомига риоя қилиниши, истеъмолчиларга янги турдаги ҳисоблагичларни ўрнатиш, энг асосийси энергия ресурсларини тежаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев раҳбарлигида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш ҳамда энергия ресурсларининг талон-торож қилинишини олдини олиш, уларга барҳам бериш бўйича республика штаби ва ҳудудий ишчи гуруҳлар ҳамда соҳага масъул идоралар раҳбарлари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда ижтимоий соҳа объектларининг мавсумга шайлиги, аҳолига ва ижтимоий объектларга кўмир етказиб беришдаги муаммолар танқидий муҳокама қилинди. Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини ўз вақтида фош этиш, уларнинг олдини олиш ишларини кучайтириш бўйича қатъий топшириқлар берилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири