Россиянинг Тула шаҳрида 2025 йил 6-7 январь кунлари хоккей бўйича «Евроосиё дўстлик кубоги»нинг якуний босқичи ўтказилади ва унда мамлакатимиз шарафини “Ҳумо” клуби ҳимоя қилади.

Шунингдек, мазкур нуфузли мусобақада ВХЛ чемпиони «Нефтьяник» (Алметьевск, Россия), Экстра-Лига чемпиони «Металлург» (Жлобин, Беларусь) ҳамда ВХЛ вице-чемпиони “АКМ” (Тула, Россия) жамоалари ғолиблик даъвосида баҳсларга киришади.

Маълумот ўрнида: Жорий йилнинг август ойида Тошкент шаҳри мезбонлигида ўтказилган «Евроосия дўстлик кубоги»нинг саралаш босқичида “Ҳумо” 6 очко билан биринчи ўрин соҳиби сифатида сўнгги ҳал қилувчи финал босқичига йўл олган эди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА