Бу ҳақда президент раислигида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича қилинган ишлар сарҳисоби ва 2025 йил учун устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида таъкидланди.

Халқ банки ташаббуси билан Осиё тараққиёт банкининг молиявий оммабоплик дастури доирасида 50 миллион сўмгача ортиқча ҳужжат ва гаровсиз кредит берилмоқда. Бу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, Осиё тараққиёт банки дастурга 150 миллион доллар ажратишга тайёр.

Ушбу намуна асосида келгуси йилда 9 та давлат банкига четдан 1 миллиард доллар кредит жалб қилиб, 250 минг одамни даромадли қилиш тавсия қилинди.

ЎзА