Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2023 йил Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган UNWTO Бош Ассамблеясининг 25-сессиясида Глобал хавфсиз туризм кодексини қабул қилиш ташаббуси илгари сурилган эди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Глобал хавфсиз туризм кодексини ишлаб чиқиш бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Эллик мамлакат ва БМТ Туризм ташкилоти вакиллари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон раислиги тўғрисида қарор бир овоздан қабул қилинди.

Йиғилишнинг асосий мақсади сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш ва туризм соҳасини халқаро миқёсда барқарор ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қиладиган кодексни ишлаб чиқишни муҳокама қилишдан иборат.

Иштирокчилар мамлакатларга саёҳат хавфсизлиги билан боғлиқ янги хавф-хатар ва таҳдидларга мослашиш имконини берадиган ягона стандартни яратиш муҳимлигини таъкидлади.

Б.Худойбердиев, ЎзА