ЖамиятТанлаш

Рўйхатдан ўтинг
16:56 / 13.12.2024

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори ўринбосари Нозим Бердиев бошчилигидаги делегация Венгрияга ташриф доирасида Венгрия Халқ саломатлиги ва фармацевтика миллий маркази (NNGYK) раҳбари Доктор Сесилия Мюллер билан учрашди. Бу ҳақда Марказ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда фармацевтика соҳасидаги истиқболли йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Венгрия фармацевтика саноати уюшмалари билан мамлакатимизда илғор тажрибага асосланган ҳолда янги технологиялар трансферини яратиш, мутахассислар малакасини ошириш, биологик фаол қўшимчаларни тартибга солиш бўйича миллий тизимни такомиллаштиришда яқин ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун, NNGYK – Венгрия Халқ саломатлиги ва фармацевтика миллий маркази жамоат саломатлигини муҳофаза қилиш, дори воситалари хавфсизлигини таъминлаш ва илмий тадқиқотлар олиб боришга ихтисослашган Европа миқёсидаги илғор марказлардан бири ҳисобланади. У дори воситалари ва тиббий маҳсулотларни халқаро стандартлар асосида баҳолаш ҳамда эпидемиологик таҳлиллар ўтказиш орқали соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди.

Ташриф давомида вакилларимиз марказнинг илғор лабораториялари фаолияти билан танишди. Шунингдек, уларнинг иш жараёнлари, технологик ечимлари ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш дастурлари юзасидан маълумотга эга бўлди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА