Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилояти Урганч туманлараро судининг 2024 йил 28 ноябрдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор С.М.дан “HAMKORBANK” акциядорлик тижорат банки Урганч филиали фойдасига жами 255,3 миллион сўм кредит қарзини ундириш “JETOUR X70S” русумли автомашинага қаратиш белгиланган.
Ушбу ҳужжат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туман бўлими томонидан ижро ҳаракатига киришилди. Хусусан, бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилиб, суд қарорининг ижросини таъминламаслик оқибатлари тушунтирилди.
Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, кредитга олинган автомашина бўлим давлат ижрочиси томонидан тегишли тартибда хатловга олинди ва электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири