Саудия Aрабистонида анъанавий газланган ичимликларга янги муқобил – таркибида шакар бўлмаган “Milaf Cola” тақдим этилди. Мазкур маҳсулот мамлакатда ривожланиб бораётган озиқ-овқат саноатини қўллаб-қувватлаш, маҳаллий ва экспортбоп маҳсулотлар турини кенгайтиришга мўлжалланган.
“AзерТAЖ” хабарига кўра, Aр-Риёддаги хурмо фестивалида “Milaf Cola”нинг расмий тақдимоти бўлиб ўтди. Ичимлик Саудия хусусий инвестиция фондининг шўъба корхонаси “Thurath Al madina” томонидан тақдим этилган. Компания вакилининг таъкидлашича, “Milaf Cola” ҳам ички, ҳам халқаро бозорларда хурмо маҳсулотларини диверсификация қилиш стратегиясининг бир қисми бўлади.
Саудия Aрабистони Aтроф-муҳит, сув ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакатда хурмо ишлаб чиқариш йилига 1,6 миллион тоннадан ошганини айтмоқда. Бу ўсиш 165 минг гектарни эгаллаган майдонларнинг кенгайиши билан боғлиқ.