ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси А. Жуманазаров, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Р. Содиқов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлим бошлиғи Х. Матмуратов ҳамда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар иштирок этди.
Тадбирда мустақил давлатимиз Конституциясининг аҳамияти ҳамда уни ишлаб чиқишда қонунчиликдаги илғор хорижий тажрибалар таҳлил қилингани ҳамда ота-боболаримиздан мерос менталитет, яшаш шароити инобатга олингани хусусида сўз юритилди. Конституцияда асосий эътибор инсон ва унинг ҳуқуқий эркинликлари, яъни Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқаросига шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларнинг кафолатлари таъминлангани ҳамда Бош Қомусимизга киритилган ўзгартишлар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА