Жорий йилнинг 2-5 декабрь кунлари Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрида “Турксой” халқаро туркий халқлар маданият ўлкаси билан ҳамкорликда қорақалпоқ халқининг буюк шоири Aжиниёз Қўсибой ўғлининг 200 йиллиги кенг нишонланади.

Юбилейга бағишланган байрам тадбирлари доирасида 3 декабрь куни Истанбул университетида Aжиниёз Қўсибой ўғли ижодига бағишланган “Aжиниёз маънавий дунё куйчиси” мавзусидаги амалий конференция, 4 декабрь куни Истанбулдаги “Бахшилар беледияси” залида ўзбек ва Қорақалпоқ санъат усталарининг “Айтгин сен Ажиниёз қўшиқларидан”  номли концерт дастури намойиш этилиши режалаштирилган.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири