Элликқалъа тумани ҳокимлигида туман ҳокими В.Ниязимбетов раҳбарлигида Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, иқтисод қилиш орқали куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур масала бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланиб, вазифаларни амалга ошириш бўйича Юртбошимиз томонидан муҳим вазифалар тегишли ташкилотларга топширилди.
Берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида бўлиб ўтган йиғилишда 4 та сектор раҳбарлари, туман газ ва электр таъминоти корхоналари ва барча бюджет ташкилотлари раҳбарлари, «Еттилик» вакиллари иштирок қилди.
Мажлисда масъул раҳбарлар томонидан энергия ресурсларини иқтисод қилишнинг мақсадли режалари бажарилиши учун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳар бир ташкилот ва маҳалла кесимида тушунтириб берилди.
Шундан сўнг, энергетика соҳасида масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланиб, келажакда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди ва бажарилиши назоратга олиниши билдирилди.
Ҳулкар ЭРКИНБОЕВА.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факултети телерадио журналистика соҳаси 3-курс талабаси.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги