“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида ишлар қай даражада ташкил этилаётгани таҳлил қилинди

402

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги асосий масалалардан ташқари давлатимиз раҳбари атроф-муҳит мавзусига ҳам тўхталди. 

Мутасадди раҳбарлар Андижон, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича 1,3 миллиард долларлик лойиҳаларни тезлаштириш бўйича ишлар қандай олиб борилаётгани юзасидан ҳисобот берди.

“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида ҳудудларда ишлар қай даражада ташкил этилаётгани таҳлил қилинди ва тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, вазирлар, ҳокимлар ва тармоқ раҳбарларининг масъулиятини кучайтириш, барча топшириқларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш, назорат тизимини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги учун масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ҳокимларнинг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг фикрлари тингланди.

ЎзА