Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида Олимпия чемпиони Қанибек Османалиев соврини учун ўтаётган XXXVI халқаро турнирда маҳоратли спортчимизнинг ғалабаси шарафига Ўзбекистон байроғи юксалиб, мадҳиямиз баралла янгради.
Халқаро турнирнинг эркаклар ўртасида кечган баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Диёрбек Одилов -61 килограмм вазн тоифасида рақибларидан ҳар жиҳатдан устун эканлигини намойиш этди.
Самарқанд оғир атлетика спорт мактаби тарбияланувчиси бўлган Диёрбек даст кўтаришда 100 кило, силтаб кўтаришда эса 130 кило натижа қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Ушбу вазн тоифасида кумуш медаль қозоғистонлик Бекбол Сарпашев( 97-121)га насиб этган бўлса, бронза медаль қирғизистонлик Эрнис Бактибековга (Қирғизистон) – (95- 120) тегишли бўлди.
Т.Рўзиев,
ЎзА