Ар-Риёдда илм-фан, технология ва инновация соҳасида сараланган мутахассислар, ижодкорлар ва иқтидорлар гуруҳини бирлаштирган учинчи глобал конференция иш бошлади. Вилоят губернатори Шаҳзода Файсал бин Бандар бин Абдулазиз очиб берган уч кунлик конференцияда 50 давлатдан 300 га яқин истеъдод соҳиби, маҳаллий ва халқаро маърузачилар иштирок этмоқда.
Саудия Арабистони Подшоҳлиги ахборот агентлиги – SPA ёзишича, Қирол Абдулазиз ва ҳамроҳлар, шунингдек «Мавҳиба» иқтидор ва ижод жамғармаси томонидан уюштирилган анжуман Қирол Абдуллоҳ номидаги нефть фан ва тадқиқот маркази (KAPSARC)да давом этяпти. “Чегара билмас ижодкорлар” номли, турли кўргазма ва маданий тадбирлардан иборат ушбу конференция иқтидорли шахслар салоҳиятини намойиш этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, интеграция ва стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, глобал алмашинув ва ҳамкорлик имкониятини кенгайтиришга қаратилган.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА