Ғазо ҳукумати матбуот хизмати баёнотида яна бир ҳамкасбимиз – Ислом университети журналисти Воил Иброҳим Абу Кафоҳ ушбу секторда исроиллик ҳарбий томонидан ўлдирилгани айтилган.

Шу тариқа 2023 йил 7 октябрдан буён уруш ҳудудида ҳалок бўлган оммавий ахборот воситалари ходимлари сони 189 нафарга етди.

Баёнотда фаластинлик журналистлар нишонга олинаётгани кескин қораланиб, бундай ҳаракат “ўта оғир жиноят” экани таъкидланган.