Халқаро бокс федерацияси (IBF) ноябрь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.
Биринчи ярим енгил вазн (55,3) тоифасида дунёнинг етакчи боксчиларидан бири саналган ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев янгиланган рейтингга киритилмади. Аҳмадалиев ўтган ой ячкунига кўра, IBF рейтингида 4-ўринни эгаллаганди.
Ярим ўрта вазн (66,6) тоифасида жанг олиб бораётган иқтидорли боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдагидан 1 поғона юқорилаб, IBFнинг бу ой учун эълон қилган рейтингида 8-поғонани қайд этди.
Т. Рўзиев, ЎзА