Туркиянинг Анталия шаҳрида аёллар ўртасида теннис бўйича W15 таснифига кирувчи халқаро турнир ўтказилмоқда. Унда Сабрина Олимжонова мамлакатимиз шарафини муваффақиятли ҳимоя қилмоқда.

Сабрини халқаро турнирнинг жуфтлик баҳсларида нейтрал теннисчи Ульяна Грабавец билан тандем ҳосил қилиб, илк босқичда АҚШ вакиллари Байлен Браун ва Жамила Снеллсни 6:3, 6:2 ҳисобида енгди.

Шу тариқа чорак финалга чиққан Сабрина ва Ульяна ярим финал йўлланмаси учун ўтадиган беллашувда руминиялик Бриана Сабо ва германиялик Анжелина Виргес жуфтлиги билан рақобатлашади.

Маълумот ўрнида: Сабрина Олимжонова яккалик учрашувларнинг саралаш босқичида иштирок этиб, туркиялик Жейлин Гунай, нейтрал теннисчи Ульяна Грабавецни енгган эди. Афсуски, асосий тўр баҳсларига ўтиш ўйинида канадалик Клеманс Мерсьега имкониятни бой бериб қўйди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА