Ўзбекистон миллий терма жамоаси футбол бўйича Осиё қитъасида Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг 6-тури доирасида КХДР термасига қарши сафарда рақобатлашди.

Лаоснинг Вьентьян шаҳридаги “Лао” стадионида ўтказилган мазкур ўйинда вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голга Аббосбек Файзуллаев муаллифлик қилди. Ушбу ғалабадан сўнг терма жамоамиз ҳисобидаги очколар сони 13 тага етди.

Энди Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамиз “А” гуруҳида навбатдаги ўйинини 2025 йилнинг 20 март куни Қирғизистон термасига қарши ўтказади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА