Президент Шавкат Мирзиёев янги чақириқ Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида иштирок этмоқда.
Ҳоким ҳам, кенгаш раиси ҳам, аввало, ўз ҳудудида яшаётган аҳоли манфаатларини етакчи ўринга қўйиб, бир жамоа бўлиб ишлаши лозимлиги қайд этилди.
Айни пайтда Конституцияда белгиланганидек, туман, шаҳар ва вилоятлар миқёсида қонун ҳужжатларини сўзсиз ижро этиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий, маданий ва экологик жиҳатдан ривожлантириш учун ҳокимлар масъул ва жавобгар.
Сенат эса маҳаллий ҳокимлик ва кенгашлар ҳамжиҳат фаолият юритиши, ўзаро муносабатларини тўғри ташкил этиши учун уларга яқиндан ёрдам бериши ушбу жараёнларни тўғри ташкил этишга хизмат қилиши билдирилди.
Президент юқори палатани туман ва шаҳар кенгашларига ҳам ҳокимлар раислик қилмаслиги бўйича ислоҳотга жиддий тайёргарлик кўришга чақирди.
ЎзА